Vigo Slider Image

Цинепар Экстра Таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир қобиқсиз таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Парацетамол БФ 500 мг;
кофеин (сувсиз) БФ 65 мг;

Чиқарилиш шакли:

10 таблетка блистерда, 10 дона шундай блистер картон қутида.

Қўлланилиши:

Бош оғриғи, мигрен, тиш оғриғи, невралгия, танадаги оғриқлар, ҳайз вақтидаги оғриқлар, скелет-мушак оғриқлари ва иситма.

ТАЪРИФ:

Цинепар экстра таблеткалари бу енгил ва мўтадил оғриқлар, бош оғриғи, шу жумладан мигрен, тиш оғриғи, танадаги оғриқ, ҳайз кўриш вақтидаги оғриқлар, мушак-скелет тизимининг оғриғи ва иситмани тушириш билан боғлиқ симптомларни енгиллаштирадиган тиббий ингридиентларнинг мукаммал жамланмасидир.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:

Парацетамол, Кофеин ва препаратнинг таркибидаги бошқа хар қандай компонентларига бўлган юқори сезувчанлик. Камдан кам учрайдиган фруктозани ўзлаштиролмаслик каби ирсий муаммолари бўлган беморлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.

Ножўя таъсирлари:

Цинепар экстра таблеткалари компонентлари одатда нормал ишлатилганда яхши қабул қилинади. Кўнгил айниши, қусиш, меъда-ичак йўллари касалликларида камдан кам ҳолларда юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан терида тошмалар пайдо бўлиши мумкин.

Эҳтиёткорлик чоралари:

Жиддий буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларга Парацетамолни қўллашда эҳтиёт бўлиш тавсия этилади. Цирроз бўлмаган алкоголли жигар касаллигида дозани ошириб юбориш хавфи кўпроқ. Препаратни қабул қилаётганда, чой ва қаҳвани меъёрини ошириб юборишдан сақланинг. Дозасини ошириб юборманг. Парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.Агар аломатлар сақланиб қолса, шифокор билан маслахатлашинг. Болалар ололмайдиган жойда сақланг.

Ҳомилдорлик ва лактация:

Эпидемиологик тадқиқотлар тавсия этилган дозада қўлланиладиган парацетамол ва кофеиннинг зарарли таъсирини кўрсатмади, лекин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Парацетамол ва кофеин кўкрак сути билан ажралиб чиқади, лекин клиник жиҳатдан аҳамиятсиз миқдорда. Мавжуд нашр этилган тадқиқотлар эмизиш даврида қарши кўрсатмага асос ҳисобланмайди.

Дозалаш:

Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга: 1-2 таблеткадан кунига 3-4 марта. Максимал суткалик доза - кунига 8 таблетка ёки шифокор тавсиясига кўра.

Сақлаш шароити:

Салқин, қоронғи ва қуруқ жойда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.


*Mahsulot sertifikatlangan. Sinepar Ekstra. XPN: Paratsetamol, kofein. DV/X 01764/05/16. Shifokor retseptisiz beriladi. Qo’llash mumkin bo’lmagan holatlar mavjud. Qo’llashdan oldin mutaxassis bilan maslahatlashish lozim yoki qo’shimcha ma’lumotni qo’llash yo’riqnomasidan olish mumkin. 12 yoshgacha bo’lgan bolalarga shifokor tavsiyasi bilan beriladi. Manzil: «Quramax Medikal» MChJ, 100022, Toshkent sh., Yakkasaroy t-ni, Sh.Rustaveli 1 tor k., 22 uy. Tel./ faks: +998712527862/63. E-mail: [email protected]. Ishlab chiqaruvchi: «Marion Biotech» Pvt. Ltd., Noida, Hindiston.